Моуриньо "Реал Мадрид" футболчисини Туркияга олиб келмоқчи

CHERY AUTO

"AS" нашри тарқатган хабарга кўра, "Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа дарвозабони Доминик Ливаковичнинг ўйинидан қониқмаяпти. Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам Туркиядаги ҳолатидан мамнун эмас. Ҳозирда хорватиялик дарвозабоннинг "Ноттингем Форест"га ижара асосида ўтиши ҳақида музокаралар олиб борилмоқда.

Tecno

Шу билан бирга, Моуриньо ўз жамоасида "Реал Мадрид" дарвозабони Андрей Лунинни кўришни истамоқда. "Фенербахче" мадридликлар билан трансфер шартларини аниқлаш учун расмий сўров йўллади.

Маълумот учун, украиналик посбонга "Галатасарай" ҳам қизиқиш билдирган, аммо у клубнинг асосий трансфер мақсади ҳисобланмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!