Моуриньо "Реал"нинг январ ойига мўлжалланган трансфер режаларини ошкор қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансфер ойнаси арафасида мадридликларнинг режалари ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, жамоа таркиби унга тўлиқ маъқул.

«Янги футболчи олиб беришларини сўраётганим йўқ, таркибимиздан мамнунман. Мен ўйинчиларни имзолашни талаб қилиб юрадиган мураббийлардан эмасман. Менинг вазифам – қўл остимдаги футболчиларни ривожлантириш, уларга ўсишга ёрдам бериш», – дея таъкидлади Моуриньо.

Ҳозирги пайтда «Реал» Ла Лига жадвалида 18 очко тўплаб, тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда мадридликлар ўз майдонида «Севилья» жамоасини қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!