Моуриньо “Реал” раҳбариятидан “бошқача” ҳужумчи сўради
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоани кучайтириш режаларини тузишда давом этмоқда.
Diario AS нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис клуб раҳбариятидан Хоселу услубида ҳаракат қиладиган соф марказий ҳужумчини олиб келишни сўраган.
Бироқ ҳозирча бу “Қироллик клуби” учун трансфер бозоридаги устувор вазифа ҳисобланмайди. Клубдагилар Гонсало Гарсия ҳам ушбу вазифани муносиб бажара олиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.
Якуний қарор янги бош мураббий барча футболчилар билан мавсумолди йиғинида ишлаб кўрганидан кейин қабул қилинади.
Ўтган мавсумда “Реал” Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади, бирорта ҳам кубок мусобақасида ғолиб чиқа олмади ва мавсумни совринсиз якунлади.

Фикрлар