Моуриньо "Реал"га қайтиши мумкин: Перес учрашув ўтказишни режалаштирмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалиялик машҳур мураббий Жозе Моуриньо мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти қизиқиш доирасига тушди.

"Goal" нашри маълумотига кўра, "Ўзига хос" лақаби билан танилган мутахассисни "Сантьяго Бернабеу"га қайтариш варианти клуб ичида фаол муҳокама қилинмоқда. "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес Моуриньо билан шахсий учрашув ўтказишни режалаштирган. Унда томонлар эҳтимолий ҳамкорликни муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мураббий 2010–2013 йиллар оралиғида "Реал"ни бошқарган. Ҳозирги вақтда у Лиссабоннинг "Бенфика" жамоасида фаолият юритмоқда.

Маълумки, жорий мавсум якунига қадар "Реал" бош мураббийи вазифасини испаниялик Альваро Арбелоа бажариб туради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!