Моуриньо "Реал"га урган дарвозабон Трубин ҳақида нималар деди?

Футбол ишқибозлари ва мутахассислар Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида “Бенфика” дарвозабони Анатолий Трубиннинг “Реал” дарвозасига урган голини муҳокама қилмоқда.

Лиссабондаги учрашувда мезбонлардан 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраган “Реал” қитъанинг энг нуфузли мусобақасида тўғридан тўғри 1/8 финалга чиқиш имкониятидан фойдалана олмади.

Учрашувдан кейин “Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньо сенсацион гол ҳақида фикр билдирди.

- Трубин хавф солиб олдинга чиқди. Биз ҳаводаги ўйинда кучли эмасмиз, аммо жуссаси катта футболчи ажойиб гол урди.

Мен Иванович ва Антониуни майдонга туширганимда, 3:2 ҳисоби мусобақани давом эттиришимиз учун етарли бўладими ёки йўқ, буни билмасдим. Улар ғалабани ушлаб туриш учун чиқишди.

Бу ҳисоб билан ғалаба қозониш етарли эмаслигини тушунганимизда, Отамендини ҳам олдинга юбордим. Жарима бўлган вазиятда Трубинни ҳам олдинга ўтишини айтдим, Даль эса марказ чизиғида қолди. Барча 11 футболчи билан ҳужумга чиқмаслик учун 10 киши бордик, жуссаси кичик футболчи орқада қолди, чунки ғалаба барибир жуда муҳим эди, - деди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!