Моуриньо "Рома"га янги ҳужумчи топди

34 ёшли австриялик ҳужумчи Марко Арнаутович "Болонья"ни бошқа италян клубига ўзгартириши мумкин. Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, футболчининг хизматларига пойтахтнинг "Рома" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бу келишувга ташаббускорлик қилмоқда. Шанба куни томонлар музокаралар олиб борди ва икки йиллик меҳнат шартномасини имзолашга келишиб олди.

Арнаутович "Болонья"да 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2024/2025 йилги мавсум охирида тугайди.

Ҳужумчи ўтган мавсум А Серияда 21 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!