Моуриньо "Рома"ни барбод қилмоқда
“Рома”нинг собиқ футболчиси Антонио Кассано “бўрилар” “Эмполи”га мағлуб бўлгач, бош мураббий Жозе Моуриньони танқид қилди.
“Ўнинчи дақиқагача иккита бурчак тўпи ва иккита гол. Майдонда “Эмполи” устунлик қилди. "Рома" учинчи ўринни эгаллаб турибди, лекин мен майдонда кўрган нарсам даҳшат. Моуриньо жамоани барбод қилмоқда. Гарчи у баҳона топишни билсада, эртами-кечми унга босим бошланади”, - деди Кассано.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо "Рома"ни 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида бор йўғи УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиқди холос.
Фикрлар