Моуриньо “Рома”нинг ўйинида нега жумбушга келди?
Португалиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида “Рома” футболчилари Англиянинг “Сандерленд” клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ўйин жараёнида римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз ҳиссиётларини бошқара олмай, жумбушга келди.
Бунга учрашувнинг 40-дақиқасида юзага келган вазият сабаб бўлди. Рақиб футболчиси Люк О’Нин римликлар ўйинчисига қарши қўпол ўйнади. Бундан жаҳли чиққан португалиялик мураббий майдонга югуриб чиқиб, ҳакамдан қўпол ўйинчини майдондан ҳайдашни талаб қилди.
Ҳакам О’Нинни огоҳлантириш билан чекланди холос. Кейинчалик бу футболчи ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.
Фикрлар