Моуриньо шахматчи бўлиши керак эди
“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала ўзини Рим клубига таклиф қилган бош мураббий Жозе Моуриньо ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Моуриньо футбол оламида ўзининг имиджига эга бўлган мутахассис ҳисобланади. Лекин ундан яхши шахматчи чиқарди.
Жозе ишонтириш қобилиятига эга. Футболда ҳамма нарсани беҳазар юзингизга айта оладиган одамни топиш жуда қийин. Мен Моуриньо билан кўп мулоқот қиламан, муносабатларимиз оддий ва тўғри йўлга қўйилган, - деди Пауло Дибала.
60 ёшли Моуриньо “Рома”ни 2021 йилнинг ёзидан шуғуллантирмоқда. Пауло Дибала эса, жамоа сафига ўтган йили ёзда қўшилди.
Фикрлар