Моуриньо “шпионлар”дан хавотирда

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг тактик машғулотларини ўзгартиргани маълум бўлди.

Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, португалиялик мутахассис навбатдаги рақиб – “Торино” машғулотларни кузатишга ўз мутахассисларини яширинчи юбориши мумкинлигидан хавотирга тушган.

Маълумотларга қараганда, “Торино”нинг рақиблар ҳақида маълумот тўплашга масъул мутахассиси Микеле Ореккьо “Рома”нинг машғулотига “бош суқиши” мумкинлиги айтилмоқда.

Моуриньо машғулот тартибини ўзгартириш баробарида, ўз ходимларидан бирини майдон атрофида одам яшириниши мумкин бўлган жойларни аниқлашга юборган. Лекин Жозе бу билан ҳам хотиржам бўлгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!