Моуриньо Швайнштайгерни ёрдамга чақирди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия лига кубогида бугун "Вест Хэм"га қарши ўтказиладиган учрашувда жамоадан қувилган Бастиан Швайнштайгерни майдонга туширади.
 
Моуриньонинг ишонган ярим ҳимоячилари - Поль Погба ва Маруан Феллаини дисквалификация туфайли ўйинда иштирок этолмаслиги боис португалиялик мутахассис ўзи ёқтирмайдиган Бастианнинг хизматидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.
 
Бундан ташқари, Моуриньо германиялик футболчи бўлган муносабати туфайли оммавий ахборот воситалари ва мухлислар томонидан босим остида қолаётган эди. Бугунги ўйин Бастиан Швайнштайгер учун Жозе Моуриньо қўл остидаги биринчи ўйин бўлади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!