Моуриньо “Сити” юлдузини кутяпти

  • 25 октябрь, 08:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркиядаги муваффақиятсиз фаолиятидан кейин ўз юртида “Бенфика”ни бошқара бошлаган Жозе Моуриньо ўз одатига кўра, қўл остидаги жамоага машғур ўйинчиларни жалб этишга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

Машҳур мураббий “Манчестер Сити” сардори Бернарду Силва хизматидан фойдаланмоқчи. 2017 йилдан бери “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилиб келаётган португалиялик ҳужумкор футболчининг манчестерликлар билан шартномаси 30 июнь куни тугайди.

Моуриньо 31 ёшли ўйинчини эркин агент мақомида “Бенфика”га қўшилишини истаяпти.

Бернарду Силва “Манчесте Сити” сафида клублар миқёсидаги нуфузли мусобақаларнинг деярли барчасида бош совринларни қўлга киритиб бўлган. У муҳитни ўзгартиришни режалаштиряпти.

Айни пайтда бу футболчи олдида бир қатор вариантлар бор. Силва “Манчестер Сити”га келганидан буён 418 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 73 та гол ва 74 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!