Моуриньо "Тоттенхэм" машғулотларини видеоалоқа орқали олиб бормоқда

Лондоннинг "Тоттенхэм Хотспур" клуби машғулотларни Жозе Моуриньо қўл остида бошлади. "Sky Sports" тарқатган хабарга кўра, португалиялик мутахассис шогирдлари билан видеоалоқа орқали боғланди ва машғулотларни назорат қилиб бормоқда.

"Шпорлар" айни вақтда коронавирус пандемияси боис карантинда бўлиб туришибди, аммо уларнинг ҳар бирига индивидуал машғулотлар режаси ва зарур анжомлар топширилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!