Моуриньо: "Тоттенxэм"да катта клуб психологияси йўқ"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли португалиялик мураббий Жозе Моуриньо Лондоннинг "Тоттенxэм" клубидаги вазиятни танқидий баҳолаб, жамоада барқарорлик етишмаётганини таъкидлади.

Унинг фикрича, клуб раҳбариятининг мураббийларни тез-тез алмаштириши узоқ муддатли натижага салбий таъсир кўрсатмоқда.

"Бу клубда доим мураббийлар алмаштирилади. Ҳатто уларга еврокубокларда соврин олиб келган мутахассислар ҳам ишдан олинади. Улар катта клуб психологиясига эга эмас.

Клуб ўзини ғолиблардек кўрсатишга уринади, аммо бунинг ортида мағлубларча фикрлаш яширинган. "Тоттенxэм"да токсик муҳит ва раҳбариятнинг баҳсли қарорлари жуда кўп.

Агар мураббийлар доимий равишда алмашаверса, барқарор натижага эришиб бўлмайди", — деди Моуринью.

Айни пайтда "Тоттенxэм"ни Роберто де Зерби бошқармоқда. Жамоа 32 турдан кейин 30 очко билан 18-ўринда бормоқда ва қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
13/04/2026 17:08
тотенхем рахбарлари узбек булса керак