Моуриньо трансферларга ишонмаяпти
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто Элдор Шомуродов, Рик Касрдорп, Матиас Вина, Николо Дзаньоло каби футболчиларни бошқа клубларга сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда. Ўз навбатида, клуб мутасаддилари бўшайдиган ўринларга бошқа ижрочиларни олиб келиши керак.
Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо январь ойида ўзи кўзлаган футболчиларни қўлга кирита олишига ишонмаяпти.
Хусусан, кўпчилик “Рома” Николо Дзаньолонинг ўрнига “Челси”дан Ҳаким Зиеш ёки “Удинезе”дан Жерар Делофеунинг трансфер қилишини хоҳлаётганини таъкидламоқда.
- Матбуотда бир неча номларга кўзим тушди, лекин ҳозир янги ўйинчи олишни ўйламаяпмиз. Очиғини айтсам, январда бирорта трансферни уддалашимизга ишонмайман. Агар Дзаньоло кетадиган бўлса, мавсум охиригача ҳеч ким келмайди. Бу қабул қилиб бўлмас ҳолат аслида, - деди Жозе Моуриньо.
Фикрлар