Моуриньо учун
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер-Лигаси 11-туридан ўрин олган "Челси"га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Тан олиш лозим, "Стемфорд Бридж"да "Челси"га қарши кечадиган баҳслар мен учун қолган ўйинлардан катта аҳамият касб этади. Бироқ мен бошқа ўйинларда бўлгани сингари, ғалаба қозонишни истайман. Бу жуда муҳим ўйин. Бироқ бу ҳам одатдаги бир ўйин холос", - деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2004-2007 ва 2013-2015 йилларда айнан "Челси"да фаолият олиб борган.