Моуриньо Уэйн Рунидан норози
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Уэйн Рунининг кам гол ураётганидан норози.

Бу мавсум Руни “МЮ” сафида барча мусобақаларда атиги 3 та голга муаллифлик қилган.

– Ҳужумкор жамоанинг футболчиси сифатида Руни кўпроқ гол уриш керак. Ҳа, у бир нечта гол киритди, аммо мен учун бу кам. Бу жамоанинг бошқа ўйинчиларига ҳам тегишли. Ибрагимовичнинг ўйинидан қониқса бўлади. Чунки унинг вазифаси бошқаларга қараганда янада кўпроқ гол уришдир, – дейди “МЮ” устози.