Моуриньо "Уотфорд" етакчисини АПЛда олиб қолмоқчи

"Уотфорд" ҳужумчиси Трой Дини "Тоттенхэм"га кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Манбага кўра, шпорлар 32 ёшли футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда. Бироқ "Уотфорд" раҳбарияти кейинги мавсум шартномаси якунланадиган футболчини фақат сотиб юбориш вариантини кўриб чиқмоқчи.

2019/20 мавсумда "Уотфорд" сардори АПЛда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол киритди ва иккита голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!