Моуриньо янги йилда олинадиган тўрт футболчи номини ошкор қилди

 
 
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти 2017 йили жамоага олиб келинадиган тўрт футболчи номини эълон қилди.
 
Қишки трансферлар вақтида Жозе Моуриньо қўл остидаги ҳимоячилар қаторига "Бенфика"нинг швециялик ҳимоячиси Виктор Линделеф келиб қўшилади. Бу футболчи "Манчестер Юнайтед"га 38 миллион фунтга тушади.
 
Жозе Моуриньонинг ёзги трансфер вақтидаги асосий мўлжали "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн бўлиб қолмоқда. Франция терма жамоаси ҳужумчисининг трансфер нархи 84 миллион фунтни ташкил қилади. Бироқ, бу сумма Моуриньони чўчитаётгани йўқ. Португалиялик мутахассис Антуан Гризманни Уэйн Рунининг ўрнида ўйнатмоқчи.
 
Бундан ташқари, манчестерликлар ёзда "Бенфика"нинг яна бир ҳимоячиси - 23 ёшли Нелсон Семеду ва "Монако"да ажойиб ўйин кўрсатаётган 22 ёшли ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайокога харидор бўлади. Ҳар икки футболчининг умумий трансфер нархи 60 миллион фунтни ташкил қилмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!