
Моуриньо ёзда "Тоттенхэм"нинг қайси позицияларини кучайтирмоқчи?
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби мавсумлар оралиғида ўз сафини 5 нафар янги футболчи билан тўлдирмоқчи. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “шпорлар” ёзда 1 та ўнг қанот ҳимоячиси, 1 та марказий ҳимоячи, 2 та вингер ва 1 та ҳужумчи сотиб олишни режалаштиришган.
Аммо, бундан аввалроқ, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз сабаб “Тоттенхэм”нинг ёзги трансферлар учун ажратган бюджети камайиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар