Моуриньодан яна бир рекорд

Бугун “Манчестер Юнайтед” Англия Лига кубоки доирасида “Суонси Сити” 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мазкур ўйин “қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо учун Англия футболидаги 400-ўйин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “беназир” Моуриньо бундан аввал “Челси” клубини икки марта бошқарган.

Мутаххасиснинг ўзи ўйиндан кейин шунча вақт мобайнида қандай ўзгаргани ҳақида сўзлаб берди:

“Албатта, Англияда шунча ўйи ўтказибман. Кўзларимга ёш келяпти. Англияга 2004 йил ташриф буюрдим. Эндиликда мен аввалгидан анча ривожландим ва кўп нарсаларга бошқача муносабатда бўламан”, - дейди Моуриньо Англия нашрларидан бирига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!