Моуриньога катта маош учун қийин топшириқ берилди
Туркия Суперлигаси грандларидан бири – “Фенербаҳче” жамоага бош мураббий этиб тайинланаётган Жозе Моуриньога қўйилган вазифа ва унинг маошини эълон қилди.
ESPN нашрининг ёзишича, 61 ёшли мураббий турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаганидан кейин ҳар мавсумни учун 10,5 миллион евро маош олади.
Клуб тажрибали мутахассисга жамоани Туркия чемпионига айлантириш вазифасини қўйди. “Фенербаҳче” ўн йилдан бери чемпионат олтин медалларини қўлга кирита олмаяпти. Бу жамоа сўнгги бор 2014 йили Суперлига бош совринига эга чиққан.
Жозе Моуриньони шу йилнинг январь ойида “Рома”дан истеъфога чиқарилганидан кейин ишсиз юрганди.
Фикрлар