Моуриньога нима бўляпти?
Кеча “Тоттенхэм” Англия премьер-лигасининг 30-турида “Ньюкасл” билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Аммо энг қизиқ ҳолат ўйиндан сўнг бўлди.
Гап шундаки, португалиялик мутахассис бельгиялик ҳимоячи Тоби Алдервейрельд нега ўйин қайдномасига киритилмагани ҳақида берилган саволга у терма жамоа сафидан қайтгач, фақатгина шанба кунидан бошлаб, клуб машғулотларига қўшилган, деб айтган.
Лекин “Тоттенхэм”нинг пайшанба кунги машғулотлари акс этган суратларда ва жума кунги видеолавҳаларда Алдервейрельдни кўриш мумкин эди. Daily Mail нашри ўз саҳифаларида Моуриньо “Тоттенхэм” футболчилари ва ходимлари ўртасида чалкашликлар келтириб чиқарганини ёзди.
“Тоттенхэм” айни дамда Англия премьер-лигасида 30 турдан сўнг 49 очко билан 5-ўринда бормоқда. Лондон гранди навбатдаги учрашувни 11 апрель куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади.
Фикрлар