Моуриньонинг жамоаси 6-марта Бенитес бошқарувидаги клубга мағлуб бўлди

Жозе Моурино бошқарувидаги “Манчестер Юнайтед” клуби бугун Англия Премьер-лигаси 27-тури доирасида Рафаэль Бенитес бошлиқ “Ньюкасл”га имкониятни бой берди.

Шу тариқа, португалиялик мутахассис бошқарувидаги жамоа Бенитес қўл остидаги клубга олтинчи бор мағлуб бўлди.

Қайд этиш жоиз, Моуриньо бош мураббийлигидаги клубларни бунданда кўп мағлуб этиш фақатгина Хосеп Гвардиолага насиб этган – 9 марта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!