Моуриньонинг номи тарихда абадий қолади
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг номи жаҳон футболи тарихида абадий қоладиган бўлди.
Португалиялик мутахассис қўл остидаги “Рома” Конференциялар лигаси ярим финалида икки учрашув натижасига кўра “Лестер”ни ортда қолдириб, халқаро мусобақа финалига чиқди.
Шу тариқа, Жозе Моуриньо УЕФА таснифидаги учала мусобақа – Чемпионлар лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар лигаси ҳал қилувчи баҳсида иштирок этган биринчи ва ягона мураббийга айланди.
Моуриньо Чемпионлар лигасида “Порту” ва “Интер”, Европа лигасида “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи сифатида ғолиб чиққан.
Агар “Рома” футболчилари 25 май куни Конференциялар лигаси финалида Нидерландиянинг “Фейеноорд” клубини мағлубиятга учратса, Моуриньо УЕФАнинг учта турнирида бош совринни қўлга киритган ягона мураббийга айланади.
Фикрлар