Моуринью МЮга "РБ Лейпциг" футболчисини олиб келмоқчи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуринью “РБ Лейпциг” клубининг швециялик ярим ҳимоячиси Эмиль Форсбергнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди ва уни ўз жамоасига олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича португалиялик мутахассис 26 ёшли футболчини Швеция терма жамоаси сафида Италияга қарши бўлиб ўтган ЖЧ-2018 плей-офф ўйинида кузатган.

Таъкидлаш лозимки, Форсбергнинг хизматларига ўтган ёз кўплаб Европанинг гранд клублари жиддий қизиқиш билдиришган, бироқ, ўшанда немис клуби раҳбарияти футболчини қўйиб юборишни истамаган.

Маълумот учун, Эмиль жорий мавсум Бундеслиганинг жами 9та учрашувида майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!