Моуринью сардорга ёрдам бермоқчи
“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум сўнггида эркин агентга айланаётган ПСЖ сардори Тьяго Силвага иш таклиф қилмоқда.
Бу трансфер амалга ошиши кўпроқ Силванинг қарорига боғлиқ. Чунки футболчининг маоши ҳафтасига 350 минг фунтни ташкил қилади. ПСЖда пандемия пайтида маошларни қисқартирилишига айнан Тьяго Силва қарши чиққан.
Айни пайтда Силвага “Арсенал”, “Эвертон” ва “Милан” қизиқаётган бўлса-да, ҳозирги шароитда аксарият клублар бу футболчи талаб қилаётган маошни беролмайди. Силва учун эса Европада қолиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки футболчи икки йилдан сўнг бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни мақсад қилган ва Бразилия терма жамоасидан чақирув олиши учун Европанинг кучли чемпионатида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши керак.
Фикрлар