Мовсар Евлоев ҳеч қачон чарчамайди ва темпни туширмайди

  • 15.02.2026 14:53
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Америкалик UFC жангчиси Фрэнсис Маршал ярим енгил вазнда рейтинг пешқадами ҳисобланган россиялик Мовсар Евлоев билан машғулотлари ҳақида  фикр билдирди.

Мовсар ажойиб йигит . У билан ҳазиллашиб, бемалол гаплашиш мумкин. Лекин спарринг бошланиши билан барчаси жиддий тус олади. У ҳеч қачон чарчамайди ва темпни туширмайди. Партерда эса ҳам пастдан, ҳам юқоридан ниҳоятда яхши техника билан ишлайди. Қайси позицияда бўлишидан қатъи назар, у сизга тинчлик бермайди. Евлоев — ММАдаги ҳар бир рақиб учун ҳақиқий синов бўла олади. Ростини айтсам, у залдаги энг мушакдор йигит. Танасида деярли ёғ йўқ — йил давомида бир хил формада юради. Ҳатто у қачон сўнгги марта ширинлик еганини эслай олмайман”, — деди Маршал "Inside Fighting" YouTube каналига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Евлоев 22 март куни "UFC Fight Night 270" турнирида Лерон Мёрфи билан жанг қилади.

Зебонисо Хамидова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!