Мойес: "Арсенал"ни жуда ҳам эркин қўйиб юбордик"

"Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Мойес АПЛ 17-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши ўйин натижасини (1:3) сарҳисоб қилди.

"53-дақиқагача ҳисобдан хурсанд бўлиб тургандим, аммо ўйиндан эмас. Ўйлашимча, биз биринчи бўлимда "Арсенал"ни жуда ҳам эркин қўйиб юбордик. Бу жуда яхши шаклланган жамоа, лекин мен уларга қарши охиригача курашишимизни хоҳлардим.

Бир хил темпда давом этишимиз керак эди, бироқ кутилмаган тарзда даҳшатли голларни ўтказиб юбордик. Ҳимояда яхши ўйнадик, аммо иккинчи бўлимда қилган ишларимиз менга ёқмади", - дея Мойеснинг сўзларини келтиради "Sky Sports" нашри.

Маълумот учун, ушбу баҳсдан кейин "Арсенал" 40 очко билан АПЛ турнир жадвалида 1-ўринда, "Вест Хэм" эса 14 очко билан 16-ўринда бормоқда. Мойес шогирдлари келгуси турни "Брентфорд"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!