Мойзе Кин ва Килиан Мбаппе дубль қайд этган ўйинда ПСЖ йирик ғалабага эришди (видео)

Франция чемпионатининг 8-турида ПСЖ ўз майдонида “Дижон”ни қабул қилди.

“Парк де Пренс”да кечган ўйин мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Голларни Мойзе Кин (3', 23') ва Килиан Мбаппе (82', 88') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)