MSN триоси кейинги учрашувда майдонга тушмайди
Ads

“Барселона”нинг Месси, Неймар ва Суаресдан иборат супер триоси Испания кубогининг 1/16 финали жавоб учрашувида “Эркулес”га қарши майдонга тушишмайди. Булар қаторида жамоа ҳимоячиси Херард Пике ҳам. Гап шундаки, каталонияликлар бош мураббийи Луис Энрике юқорида номи тилга олинган футболчиларга дам беришга қарор қилган.

“Ҳа, бизда 4 футболчи: Месси, Неймар, Суарес ва Пике каби футболчилар таътилни бошлаб юборишди. Қолганлар мана шу ўйиндан сўнг дам олишга чиқишади. Мен бу ишни биринчи мартта қилаётганим йўқ”, - дейди Энрике AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Эркулес” жамоалари ўртасидаги учрашув 22 декабрь куни “Камп-Ноу”да бўлиб ўтади. Бу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.