Муаммолар гирдобидаги Роналдуни яна айблашмоқда(фото)
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду муаммолар гирдобида қолмоқда.

Аввалига испан прокуратураси португалиялик юлдузни 14 млн евродан зиёд солиқ тўланмаганлигида айблаган эди.

Куни кеча Роналду ўзининг “Instagram”даги саҳифасига дўсти Жозе Семеду билан тушган суратини юклади. Эътиборлиси,  ушбу расм аксарият мухлислар томонидан танқидга учради ва уни ирқчиликда айблашдмоқда.

У суратга “Мукаммал ўйин. Қора ва оқ шоколад” деб изоҳ қолдирган. Аксарият мухлислар айнан ушбу сўзлвр сабаб, мазкур суратнинг изоҳларида уни ирқчиликда айблашмоқда.

 

Қайд этиш жоиз, Семеду билан Роналду “Спортинг” академиясида ўйнаб юрган кезларидан буён дўст саналишади.