Муаттар Набиева медаль остонасида қолиб кетди
Ads

Бироз аввал Осиё ўйинлари доирасидан ўрин олган оғир атлетика беллашувларининг бугунги кун баҳсларига якун ясалди. Ушбу баҳсда вазни 58 килограммгача бўлган аёллар иштирок этишди. 

Унда терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Муаттар Набиева афсуски, тўртинчи ўринда қолиб кетди. Юртдошимиз даст кўтаришда 98 кг, силтаб кўтаришда 119 килограмм тошни ўзига бўй сундириб, якунда 217 килограмм натижа қайд этди. Бу эса якунда вакиламизнинг тўртинчи поғонада бўлишига сабабчи бўлди. 

Олтин медаль Хитой Таипейи вакиласига насиб этди. Кумуш ва бронза медаллари Таиланд ҳамда Япония терма жамоаси аъзоларига тегди. Эътиборлиси, Набиевани учинчи ўрин эгаси билан атиги 1 килограмм ажратиб қолди. 

Минбар

Барча блоглар