Муаттар Набиева рейтинг мусобақасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритди
Ads

Шу кунларда Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида оғир атлетика бўйича қизлар ўртасида халқаро турнир ўтказилмоқда. Мусобақанинг аҳамиятли томони шундаки, атлетлар ушбу мусобақа орқали Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини жамғарадилар. Турнирда юртимиз шарафини Муаттар Набиева, Кумушхон Файзуллаева, Долера Давронова ва Турсуной Жабборовалар ҳимоя қилишмоқда.

Қувонарлиси, бугун турнирда -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муаттар Набиева даст кўтаришда 90 кг, силтаб кўтаришда эса 115 кг. тошни ўзига бўйсундирди ва олтин медаль соҳибасига айланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Эртага ўтказиладиган баҳсларда Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) супачага кўтарилса, 12 декабрь куни Турсуной Жабборова (-76 кг) ва Долера Давронова (-87 кг) медаллар учун кураш олиб боради.