Муҳаммад Мокаевнинг кейинги жанги бекор қилинди, энди у "MANGU 02" турнирида иштирок этиши мумкин
27 март куни Екатеринбург шаҳрида RCC ва Karate Combat промоушенлари қўшма турнир ташкил этади.
Аввалроқ, UFC собиқ жангчиси Муҳаммад Мокаев ушбу оқшомда иштирок этиши режалаштирилган эди. Бироқ бугун RCC матбуот хизмати спортчи мазкур турнирда жанг қилмаслигини маълум қилди.
Бир неча соат олдин MANGU лига асосчиси Жасур Алижонов эса Муҳаммад Мокаев "MANGU 02" турнирида жанг ўтказишига ишора қилиб ўтди. Бу ҳали расман тасдиқланмаган бўлса-да, тез орада катта янгилик бўлишига умид бор.
Эслатиб ўтамиз, Мокаев профессионал ММА да ўн олти бор октагонга кўтарилиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Мухлиса Абрайқулова тайёрлади
Фикрлар