Муҳаммад Қудус АПЛ клубига ўтаётганига ишора қилди

Конференциялар лигаси плей-оффидан ўрин олган "Лудогорец" - "Аякс" баҳси бўлиб ўтди. Унда амстердамликлар йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди. 

Нидерландия клуби сафида Муҳаммад Қудус хет-трик қилган бўлса, Брайан Бробби ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Қайд этиш лозим, беллашувдан сўнг ганалик футболчи шундай деди: Ҳа, бу менинг "Аякс"даги сўнгги ўйиним эди"

Маълумот учун, унга "Вест Хэм" қизиқиш билдираётганди. "Болғачилар" уни 45 миллион евро эвазига сотиб олиш бўйича "Аякс" билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар чиқаётганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!