Муҳаммад Салоҳ бир майдонда 100 та гол урди
Англия Премьер-лигасининг 35-турида “Брентфорд” дарвозасини ишғол қилган Муҳаммад Салоҳнинг ягона голи мисрлик ҳужумчи учун жуда катта аҳамият касб этди.
Бу гол орқали Салоҳ “Энфилд”да кетма-кет тўққизта тўп киритган ягона футболчига айлангани ҳақида хабар берган эдик.
Статистика мутахассислар яна иккита натижага эътибор қаратишди. Киритилган тўп Салоҳ учун “Ливерпуль” таркибидаги 186-гол бўлди ва 2017 йилдан бери шу жамоада ўйнаётган ҳужумчи бу кўрсаткич бўйича Стивен Жерардга етиб олди.
Шу тариқа, Муҳаммад Салоҳ клуб тарихида энг кучли беш тўпурар қаторига қўшилди.
Бундан ташқари, “Брендфорд” дарвозасидан жой олган тўп Муҳаммад Салоҳнинг “Энфилд”да жамоа мухлислари кўз ўнгина урган 100-голи сифатида қайд этилди.
Фикрлар