Муҳаммад Салоҳ бу борада биринчи бўлди

  • 24 Dec 07:32
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

АПЛ 18-туридан ўрин олган марказий ўйин, "Ливерпуль" - "Арсенал" баҳси якунига етди. Унда жамоалар муроса кўчасини танлади - 1:1. 

Дастлаб, 4-дақиқада Габриэл Магальяйнс бош билан гол уриб ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада Муҳаммад Салоҳ қанотдан уюштирган рейдини ажойиб зарба билан тугатиб, мувозанатни тиклади. 

Tecno

"TNT Sports" нашри хабарига кўра, мисрлик футболчи "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" дарвозасига 10 ва ундан кўп гол урган Премьер лигадаги биринчи футболчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 40 очкоси бор "Арсенал" Премьер-лига турнир жадвалида пешқадам бўлса, 39 очкога эга "Ливерпуль" 2-поғонани банд этиб турибди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!