Муҳаммад Салоҳ Европанинг бошқа грандига ўтадиган бўляпти

  • 16 октябрь, 06:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” асосий тўпурари Муҳаммад Салоҳ келаси йил ёзда Европанинг бошқа клуби, яъни Туркия чемпиони “Галатасарой” жамоаси сафига қўшилиши мумкин.

Tecno

Transfer News Live ва Nefes каби нашрларнинг маълум қилишича, агар мисрлик футболчи “қизиллар” сафини тарк этишга қарор қилса, унга мўмай даромадли шартнома таклиф қилишга тайёр.

Турклар ўз режасини амалга ошириш учун январь ойида 33 ёшли ўйинчи агентлари билан дастлабки музокараларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумнинг охирида Муҳаммад Салоҳ ливерпулликлар билан амалдаги шартномасини 2027 йилнинг ёзигача узайтирган эди. Transfermarkt портали экспертлари тажрибали ҳужумкор футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!