Муҳаммад Салоҳ: Мен ҳам “Ливерпуль”дан кетаман!

Жорий мавсумда Англия чемпионлиги учун курашаётган “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Юрген Клоппнигг мавсум охирида жамоа билан хайрлашиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Бош мураббийнинг ўзгариши менинг клубдаги вазиятимга таъсир қиладими? Йўқ, албатта. Ҳаётда ҳамма нарса ўзгаради.

“Ливерпуль”дан жуда кўп муҳим ўйинчилар ва мураббийлар кетган. Бир кун келиб, мен ҳам “Ливерпуль”ни тарк этаман. Лекин Клоппнинг кетиши менинг келажагимга таъсир қилмайди, - деди Муҳаммад Салоҳ.

Мисрлик форвард “қизиллар” таркибида 2017 йилдан бери ўйнаб келади. “Ливерпуль”нинг янги даврдаги ютуқларида Муҳаммад Салоҳнинг хизмати катта. Бироқ кейинги пайтда Саудия Арабистони клубилари 31 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини кучайтириб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!