Муҳаммад Салоҳ яна бир рекорд қайд этди

  • 12.02.2026 10:32
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ клуб тарихида АПЛда энг кўп ассист қайд этган футболчига айланмоқда.

Гап шундаки мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасида "қизиллар" сафида ассист амалга ошириш бўйича клуб рекордини такрорлади. АПЛнинг 26-туридан ўрин олган "Сандерланд"га қарши баҳсда Салоҳ Виржил ван Дейкнинг голига ассистентлик қилди. Бу 33 ёшли футболчининг "Ливерпуль" сафидаги Премьер-лига доирасидаги 92-голли узатмасига айланди ва клуб афсонаси Стивен Жеррарднинг рекордига тенглашиб олди. Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар сафига 2017 йилнинг ёзида "Рома" клубидан келиб қўшилган эди. 

Маълумот учун, мисрлик форвард Англия Премьер-лигасида умумий 306та учрашув ўтказган ва 188та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!