Муҳаммад Салоҳнинг кейинги жамоа номи маълум бўлди

“Ливерпуль”нинг кейинги пайтдаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум охирида эркин агентга айланади.

Аксарият манбалар мисрлик футболчининг Англиядан кетишини ёзмоқда.

Todofichajes нашри Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудия Арабистони Профессионал лигасида давом эттиришга мойиллигини маълум қилди. У эркин агент сифатида “Ал-Иттиҳод”га қўшилиши кутилмоқда.

“Ал-Иттиҳод” анчадан бери Салоҳни олишни кўзлаб юрибди. Улар ҳужум чизиғида Карим Бензема ва Муҳаммад Салоҳ тандемини ташкил қилмоқчи. Қолаверса, шайхлар 32 ёшли мисрлик тўпурарни лиганинг энг катта маош оладиган ўйинчилари қаторига қўшишга тайёрлигини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!