Муҳаммад Салоҳнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди
“Ливерпуль” билан шартномаси якунланиб бораётган Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Дастлабки маълумотда мисрлик ҳужумчини Саудия Арабистонининг энг қудратли тўрт клубидан бири олиши айтилган бўлса-да, даъвогар жамоанинг аниқ номи номаълум бўлиб турганди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Ал-Иттиҳод” Муҳаммад Салоҳга иш бериши ҳақида айтилмоқда.
Бу клуб Муҳаммад Салоҳни жаҳонда энг катта маош оладиган футболчига айлантиришга бел боғлаган ва мисрлик тўпурарга тегишли шартномани тайёрлаб қўйган.
Фикрлар