Муҳаммад Салоҳнинг кейинги манзили аниқ бўлди
Миср терма жамоаси ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳамад Салоҳнинг Англия Премьер-лигаси чемпиони сафидаги келажаги ҳали ҳам мавҳум бўлиб турибди.
Яқинда бош мураббий Арне Слот билан зиддиятга борган 33 ёшли ҳужумчининг атрофидаги вазиятини кузатиб турган клублар сафи тобора кенгайиб бормоқда ва улардан айримлари трансфер таклифларини бера боўлади.
Хусусан, Салоҳ манфаатларини ҳимоя қилаётган футбол агенти Рами Аббос ўз мижозининг “Фенербаҳче”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
- Муҳаммад Салоҳ ё “Ливерпуль”да қолади, ёки Саудия Арабистонига кўчиб ўтади, - деди Рами Аббос Мисрнинг “Сабоҳ” нашри журналистлари саволига жавоб бериб.
Аввалроқ, Европа матбуотида ҳужумчининг Туркия клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Бироқ Истанбул клуби билан футболчининг вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилгандан сўнг, бу эҳтимол истисно қилинди.
Олиб борилган музокараларда Салоҳ атрофидагилар томонидан ҳужумчининг мақсадларидан келиб чиққан ҳолда тез ва аниқ жавоб берилди.
Муҳаммад Салоҳнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Бироқ “Ливерпуль”даги вазиятдан келиб чиқиб, тажрибали ўйинчи ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.



Фикрлар