Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Муҳаммадазизбек Исмоилов турнирни кумуш медали билан якунлади

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Ҳамюртимиз финалда мағлубиятга учради.

Айни пайтда "Thailand Open" турнирининг ҳал қилувчи жанглари бўлиб ўтмоқда.

-70 кг даги вакилимиз Муҳаммадазизбек Исмоилов ва қозоғистонлик Торехан Сабирхан тўқнашуви ўз ниҳоясига етди. 1-раундда очколар бўйича олдинда бораётган боксчимиз кейинги раундларда бу устунликни сақлаб қола олмади ва мусобақани кумуш медали билан якунлади. 

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Жавоҳир Абдураҳимов ва ҳиндистонлик Деепак қарама-қаршилиги кутмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ