Муҳаммадсалим Сотволдиев Москвада жанг қилади
3 февраль куни Россиянинг Москва шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Мазкур жанг кечасида ўзбекистонлик Муҳаммадсалим Сотволдиев ҳам рингга кўтарилади.
У мезбонлар вакили Георгий Челохсаевга қарши жанг қилади. Ушбу жанг супер енгил вазн (63.5 кг) тоифасида ва рейтинг мақомида бўлиб, 8 раунддан иборат бўлади. Бугун ушбу жанг аввалидаги вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳар икки боксчи вазн меъёрини бажардилар.
Маълумот учун, Челохсаев фаолияти мобайнида 19 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган бўлса, ҳамюртимизнинг кўрсаткичи 7 ғалаба, 5 мағлубият ҳамда 2 дурангдан иборат.
Шу ўринда юртдошимизга мазкур жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар