“Муҳаммадзиё” таэквондочилари нуфузли мусобақада қатнашади

Грузиянинг Батуми шаҳрида Олимпия спорт тури - таэквондонинг ВТ йўналиши бўйича “Batumi open – 2024” чемпионати ўтказилади.

Ушбу мусобақада дунёнинг турли мамлакатиларидан келган спортчилар болалар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказиладиган беллашувларда ғолиблик учун куч синашади.

Турнирда юртимиз шарафини “Торнадо” клубининг “Муҳаммадзиё” жамоасида таэквондо сирларини ўрганаётган жами беш нафар спортчи ҳимоя қилади.

Уларни мусобақага спортчиларни мураббий Аҳрор Асроров тайёрлаган.

- Халқаро миқёсдаги мусобақалар спортчиларнинг тажрибаси ва маҳоратини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, хориждаги беллашувларда қатнашиш ўғил-қизларда ватанга муҳаббат, она-онани эъзозлаш, яқинларини қадрлаш каби фазилатларни ҳам шакллантиришга хизмат қилади.

Қолаверса, шогирдларимиз халқаро мусобақага мезбонлик қилаётган давлатлар билан танишади, шу мамлакат халқи урф-одатлари, маданияти ҳақида билимга эга бўлади.

Спортчиларимиз Батумидаги мусобақага пухта тайёргарлик кўрди. Улар кучайтирилган машғулотларда маҳоратини оширди. Машғулотлардаги меҳнатлари самарасини энди майдондаги беллашувлар кўрсатади, - деди  жамоа мураббийи Аҳрор Асроров.

“Batumi open – 2024” чемпионати беллашувлари 2-4 август кунларии ўтказилади.

Болалар ўртасидаги баҳсларда Абдураҳмон Худойбердиев иштирок этади. Ёшлар ўртасидаги беллашувларда Абдураҳмон Расулов ва Мустафо Ризаевга ишонч билдирилади.

Катталар иштирокидаги мусобақада Аҳмад Солиҳов ҳамда Нозима Раҳимжонова маҳорати кўрсатиши талаб этилади.   

Бўлажак беллашувларда ҳамюртларимизга зафар ва муваффақиятлар тилаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!