“Muhammadziyo Taekwondo Academy” спортчилари Олмаотадан 40 та медаль билан қайтмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йил 13–14 июнь кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида клублар ўртасида ўтказилган халқаро таэквондо (WТ) мусобақасида “Muhammadziyo Taekwondo Academy” жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Академия мусобақага 45 нафар дубль билан ташриф буюриб, якунда: 18 та олтин медаль, 8 та кумуш медаль, 11 та бронза медаль қўлга киритди.

Бундан ташқари, яна бир мусобақада академия спортчилари Ризаев Мустафо, Тулкунов Абдуллоҳ ва Икрамов Акбаржон иштирок этиб, ҳар бири олтин медални қўлга киритди.

Натижада, “Muhammadziyo Taekwondo Academy” спортчилари Олмаота сафарини 21 та олтин, 8 та кумуш ва 11 та бронза медаль билан якунладилар.

Мазкур натижа академия спортчиларининг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги ва ўзбек таэквондо мактабининг салоҳиятини яна бир бор намоён этди. Мураббийлар жамоаси спортчиларни келгуси мусобақаларга янада пухта тайёрлаш устида иш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!