Муҳаммадзоҳид Суяров - жаҳон чемпиони!

  • 26 сентябрь, 19:26
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Шахмат
CHERY AUTO

Жорий йилнинг 22–29 сентябр кунлари Перунинг Лима шаҳрида 20 ёшгача бўлганлар ўртасида тезкор шахмат (рапид) ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Ушбу мусобақада дунёнинг 19 та мамлакатидан жами 89 нафар шахматчи иштирок этмоқда. Шундан ўғил болалар ўртасида 22 нафар, қизлар ўртасида 20 нафар халқаро унвонга эга шахматчилар бор. Ўзбекистондан 6 нафар шахматчи юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган ФИДЕ Рапид ва Блиц жаҳон чемпионатининг Рапид йўналишида Суяров Муҳаммадзоҳид 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, фахрли олтин медал соҳиби бўлди

Унга блиц турнирида ҳам омад тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!