Муҳаммадзоҳид Суяров – "Ganja Open-2025" блиц йўналиши ғолиби
Жорий йилнинг 10–17 ноябр кунлари Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Ganja Open-2025" халқаро турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада дунёнинг 12 мамлакатидан 302 нафар шахматчи иштирок этди. Умумий мукофот жамғармаси 41 200 манатни ташкил этган турнирда Ўзбекистон номидан эса 2 нафар шахматчи қатнашди.
Ўзбекистон вакили, халқаро тоифадаги спорт устаси (IM) Суяров Муҳаммадзоҳид мусобақанинг блиц йўналишида 1-ўринни эгаллади.
"Chess Results" платформасида эълон қилинган якуний натижаларга кўра, у 9 тур давомида 7,5 очко жамғариб, кучли рақобатга қарамай турнир жадвалида пешқадам бўлди.
Суяров юқори рейтингли иштирокчиларни ортда қолдиришга эришиб, қўшимча кўрсаткичлар бўйича ҳам рақибларидан устун чиқди ва БЛИЦ йўналишининг мутлақ ғолиби деб топилди.



Комментарии